Daryo

Украина иқтисодиётини қайта тиклаш учун 486 миллиард доллар керак бўлади

Украина бош вазири Денис Шмигалнинг айтишича, мамлакатни тиклаш учун кетадиган маблағни Ғарбда музлатилган Россия активларини мусодара қилиш орқали олиш зарур

1 дақиқа ўқиш7 306 кўришлар0 изоҳ0

Россия қўшинлари кириб келганидан икки йил ўтиб Украина иқтисодиётини тиклаш учун Жаҳон банки, БМТ, Европа комиссияси ва Украина ҳукумати прогнозларига кўра, 486 миллиард доллар керак бўлади. Бир йил аввал эҳтиёжлар 411 миллиард долларга баҳоланган эди.

2024 йилда Украина ҳукуматига реконструкция ва реставрация бўйича энг асосий вазифаларни ҳал қилиш учун 15 миллиард доллар керак бўлади. Бу маблағнинг бор-йўғи 5,5 миллиард доллари Киев ва унинг халқаро ҳамкорлари томонидан тақдим этилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ўн йил ичида 486 миллиард доллар зарур. Маблағнинг 17 фоизи уй-жой қурилишига, 15 фоизи транспортга, 14 фоизи савдо ва саноатга, 12 фоизи қишлоқ хўжалигига, 10 фоизи энергетикага йўналтирилиши керак. Барча тармоқлардаги чиқиндиларни тозалаш учун 11 миллиард доллар талаб қилинади.

Фото: Google Images

Жанглардан кўрилган тўғридан тўғри зарар 152 миллиард долларга баҳоланмоқда.Уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт, савдо, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги энг кўп зарар кўрган тармоқлардир. Энг катта зарар, БМТнинг пресс-релизида қайд этилганидек, Киев, Донбасс, Херсон ва Запорожьеда кузатилган.

Уй-жой фондининг 10 фоизи вайрон бўлган ёки бузилган; Каховская ГЭСининг вайрон бўлиши атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги учун жиддий салбий оқибатларга олиб келди.

Украина бош вазири Денис Шмигалнинг айтишича, мамлакатни тиклаш учун “Ғарбда музлатилган Россия активларини мусодара қилиш керак”. Бу ҳақда унинг БМТ сайтидаги прогнозга изоҳида айтилади.

Шмигал ҳукумат томонидан хусусий сармояни жалб қилиш учун шароит яратилаётганини ҳам таъкидлади. Кремль аввалроқ Ғарб Россия маблағларини мусодара қилишни қонунийлаштира олмаслигини айтган эди. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков активларни блокировка қилишни “қароқчилик” деб баҳолаган.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар