Daryo

Американинг F-16 қирувчи самолёти Жанубий Кореяда ҳалокатга учради

Қирувчи Сеулдан 274 километр жанубда Кунсан яқинидаги сувга қулаган

1 дақиқа ўқиш19 032 кўришлар0 изоҳ0

АҚШнинг F-16 қирувчи самолёти Жанубий Кореянинг ғарбий соҳиллари яқинида сувга қулаб тушди, учувчи самолётдан парашют билан сакраганидан кейин қутқариб олинди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги манбалари хабар берди.

Фото: AP Photo

Манбаларга кўра, қирувчи маҳаллий вақт билан тахминан 8:40 да (Тошкент вақти билан 4:40) Сеулдан 274 километр жанубда Кунсан яқинидаги сувга қулаган. Агентликнинг қайд этишича, Кунсан шаҳрида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари базаси жойлашган эди.

“Қирувчи сувга қулаб тушди, қутқарилган учувчи хавфсиз жойда”, — деди суҳбатдошлардан бири.

Бу Америка қирувчисининг Жанубий Кореядаги ҳаво базаси яқинида биринчи ҳалокати эмас. Аввал Yonhap агентлиги F-16 самолёти ўқув парвози вақтида база яқинида қулаб тушгани ҳақида хабар берганди. Ўшанда ҳам учувчи омон қолган.

 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар