Daryo

Эрдўғон Нетаняхуни Ғазо секторининг “қассоби” деб атади

Эрдўғон Исроил ҳукумати Ғазо секторидаги 2,3 миллион аҳолига қарши “геноцид” содир этганини таъкидлади

1 дақиқа ўқиш12 858 кўришлар0 изоҳ0

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни Ғазо секторининг “қассоби” деб атади. Бу ҳақда Haber Турк хабар берди.

Фото: AFP

 

Туркия президенти Исроил армиясининг Фаластин анклавига уюштирган ҳужумларини “инсоният тарихидаги энг хиёнаткор ҳужум” деб атади.

“Уларнинг масжидлари бомбардимон қилинди. Мактаблари харобага айлантирилди. Улар бошпана сифатида фойдаланган қочқинлар лагерлари атайлаб ҳужумлар нишонига айланди. Ғазодаги биродарларим инсоният тарихидаги энг хиёнаткор ҳужумларга дучор бўлди.

Улар (Исроил ҳарбийлари) бутун инсоният олдида геноцид қилишди, одамларни ёқиб юборишди ва йўқ қилишди. 2,3 миллион кишига қарши геноцид амалга оширилди. Ғазода ҳозирги асрнинг энг катта ваҳшийликларидан бирини содир этган Нетаняху аллақачон Ғазо қассоби сифатида ўз номини тарихга ёзган”, — деди Туркия раҳбари.

Эрдўғон Исроил ҳукумати Ғазо секторидаги 2,3 миллион аҳолига қарши “геноцид” содир этганини айтди. У Нетаняхуни антисемитизмни қўзғатишда айблади. У Исроил расмийлари қонун олдида жавоб беришига ваъда берди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар