Daryo

Илон Маск Ғазода алоқани тиклашга ёрдам беради

Миллиардер Фаластин маъмуриятининг Starlink хизматидан фойдаланиш сўровини ижобий қабул қилди

1 дақиқа ўқиш27 619 кўришлар0 изоҳ0

Фаластин маъмурияти Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан Starlink сунъий йўлдошлари ёрдамида Ғазо секторида алоқани тиклаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Фаластин алоқа вазири Изҳак Садр Al-Hadath телеканалига маълум қилди.

Фото: Getty Images

Вазирнинг сўзларига кўра, Ғазога зарур жиҳозларни етказиб бериш бўйича халқаро ва гуманитар ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик қилинмоқда. 

“Рафаҳ” назорат пункти орқали жиҳозлар олиб кириш бўйича Миср билан музокаралар олиб борилмоқда. Starlink Фаластин билан ҳамкорлик қилишга розилигини билдирган.

“Биз аллақачон Starlink билан боғландик, халқаро ва гуманитар ташкилотлар билан ушбу ускунани жорий этиш бўйича ишлаяпмиз, қатор қурилмаларни сотиб олишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Starlink ижобий жавоб берди”, — деди у.

Ўз навбатида, Илон Маск Starlink Ғазодаги халқаро ташкилотларни интернет билан таъминлашини тасдиқлади. Ғазо сектори Исроилнинг йирик зарбаларидан кейин алоқа ва интернет билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келди.

Starlink — америкалик миллиардер Илон Маск асос солган SpaceX лойиҳасидир. Лойиҳадан кўзланган мақсад Ернинг исталган нуқтасида юқори тезликдаги Интернетга киришни таъминлайдиган минглаб сунъий йўлдошлардан иборат глобал тармоқни яратишдан иборат.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар