Daryo

Аргентинада 6,1 магнитудали зилзила юз берди

Зилзила эпицентри 20,2 минг киши истиқомат қилувчи Анятуя шаҳридан 45 км шимоли-ғарбда жойлашгани хабар қилинди

1 дақиқа ўқиш13 322 кўришлар0 изоҳ0

Аргентинада 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.

Зилзила эпицентри 20,2 минг киши истиқомат қилувчи Анятуя шаҳридан 45 км шимоли-ғарбда жойлашган бўлиб, манба 592 км чуқурликда экани хабар қилинган.

Фото: Google images

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

3 август куни Францияда бир соат ичида бешта зилзила содир бўлгани хабар берилганди. У ерда ҳам табиий офат оқибатида қурбонлар ва жиддий вайронагарчиликлар кузатилмаган.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар