Daryo

3 июль сайёра тарихидаги энг иссиқ кун бўлди

Мутахассислар рекорд даражадаги иссиқ кун, ой ва йиллар кўпайишини маълум қилди

1 дақиқа ўқиш18 390 кўришлар0 изоҳ0

Метеорологлар 2023 йил 3 июль тарихдаги энг иссиқ кун бўлганини маълум қилди. Бу куни бутун сайёрадаги ўртача ҳарорат етти йил аввал ўрнатилган рекордни янгилади.

Фото: The Sun

АҚШнинг “Атроф-муҳитни прогноз қилиш миллий марказлари” олимлари 3 июль куни ўртача глобал ҳарорат Цельсий бўйича 17,01 даражага етганини айтди. 2016 йилнинг августида қайд этилган аввалги рекорд 16,92 даража бўлган.

3 июль об-ҳавонинг сунъий йўлдош орқали кузатилиши бошланган 1979 йилдан бери энг иссиқ кун бўлган. Аммо мутахассислар бу ХIX аср охиридан бери олиб борилган мунтазам илмий кузатишлар тарихидаги рекорд эканига амин.

Улар иссиқхона газлари чиқиндилари туфайли умумий иқлим ўзгариши ва Эль-Ниньо табиий ҳодисасининг бошланиши ҳозирда янги ҳарорат рекордларини ўрнатишга туртки бўлишини айтмоқда.

Эль-Ниньо — кучли табиий ҳодиса, экваториал ва Жанубий Тинч океанидаги сув ҳароратининг даврий равишда ошиши. Бу бутун сайёрадаги иқлимга таъсир қилади.
“Сайёрамиз сиртининг ўртача ҳарорати биздаги ишончли маълумотларга асосан биринчи марта 17 даражага етгани глобал исиш тарихидаги ажойиб воқеадир. Энди Эль-Ниньо иссиқ фазаси ҳам бошланмоқда, кейинги бир ярим йил ичида кўплаб янги рекорд кунлар, ойларни, рекорд йиллик ҳароратни кутишимиз мумкин. Июль ойи энг иссиқ ой бўлиши эҳтимоли бор”, — дейди Лейпциг университети олими Карстен Хауштайн.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар