Daryo

ЕЧЛ. “Реал” ярим финалнинг дастлабки баҳсида “Манчестер Сити” билан дуранг ўйнади (видео)

Финал тақдири Манчестердаги ўйинда ҳал бўладиган бўлди

1 дақиқа ўқиш31 048 кўришлар0 изоҳ0

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал дастлабки баҳсида “Реал” ва “Манчестер Сити” жамоалари 9 май, сешанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 36-дақиқасида Эдуардо Камавинганинг қанотдаги фаоллигидан кейин Винисиус Жуниор испан клубини олдинга олиб чиқди. Бунга меҳмонлар 67-дақиқадаги гол билан жавоб қайтарди: Илкай Гундўғаннинг узатмасини Кевин де Брюйне дарвозага жойлаб қўйди.

Қолган вақтда ҳар икки жамоа вакилларида голга тортадиган қатор имкониятлар бўлди, бироқ ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 17 май, чоршанба куни ўтказилади. Чемпионлар Лигаси ярим финалининг бошқа жуфтлигида “Милан” ва “Интер” жамоалари ўзаро баҳс юритади.

ЕЧЛ

1/2 финал, дастлабки ўйин

9 май, сешанба

“Реал Мадрид” (Испания) – “Манчестер Сити” (Англия) 1:1

Голлар: 1:0 – 36 Винисиус Жуниор, 1:1 – 67 де Брюйне.

“Реал Мадрид”: Куртуа, Карвахаль, Алаба, Рюдигер, Начо, Камавинга, Модрич, Кроос (Тчуамени, 84), Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго (Асенсио, 81), Бензема.

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Аканжи, Стоунз, Гундўған, де Брюйне, Грилиш, Бернарду Сильва, Родри, Ҳоланд.

Огоҳлантиришлар: Кроос (45), Анчелотти (68), Гундўған (71), Камавинга (79), Бернарду Сильва (86).

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар