Daryo

Ўзбекистонлик спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади

Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш тўғрисида президент қарори қабул қилинди

1 дақиқа ўқиш5 260 кўришлар0 изоҳ0

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги этиб қайта ташкил қилинади.

Миллий антидопинг агентлиги республика ижро этувчи ҳокимият органи мақомига эга бўлиб, ўз фаолиятида Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдорлиги белгиланди.

Ташкилот Ўзбекистонда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) талаблари ва қоидалари бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради, ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон спортчилари, мураббийлари ва бошқа мутахассисларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этади ҳамда ҳимоя қилиш чораларини кўради.

Агентлик допинг назорати натижаларини бошқариш тартиб-таомилларини белгилайди, тузилмасидаги комиссиялар фаолиятини ташкил этиш орқали аниқланган спортда допинг қўллаш ҳолатлари бўйича интизомий чоралар кўради.

Шунингдек, қарорда қайд этилишича, антидопинг назорати ва мониторинги соҳалари рақамлаштирилади:

  • Допинг-тест ва допинг назоратини ташкил қилиш, спортчилар ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид спортчининг “биологик паспорти” (АBP) онлайн тизими жорий этилади;
  • Спортчилар учун антидопинг таълим электрон платформаси яратилади;
  • Босқичма-босқич Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформаси жорий этилади.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар