Daryo

Бокс бўйича ЖЧ—2023. 9 май куни 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади

Икки боксчи кундузги, яна уч нафари кечки дастурда жанг қилади

1 дақиқа ўқиш25 322 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 9 май кунги баҳсларида беш нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказади.

Фото: Бокс федерацияси

Ҳасанбой Дўстматов ва Саиджамшид Жаъфаровнинг жанги кундузги дастурдан ўрин олган бўлса, Ойбек Жўраев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Аълохон Абдуллаев кечки дастурда жанг қилади.

  • -51 кг: Ҳасанбой Дўстматов – Эрислан Ромеро (Куба), (Б ринг, 14:15 дан сўнг);
  • -71 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Габриэль Лланос (Пуэрто-Рико), (Б ринг, 14:55 дан сўнг);
  • -54 кг: Ойбек Жўраев – Ариол Зенели (Альбания), (Б ринг, 18:25 дан сўнг);
  • -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Кирил Самадурау (Беларусь), (Б ринг, 19:10 дан сўнг);
  • -75 кг: Аълохон Абдуллаев – Алмир Мемич (Сербия), (Б ринг, 20:10 дан сўнг).

Жангларни қуйидаги ҳаволалар орқали ИБАънинг расмий сайтида жонли томоша қилиш мумкин бўлади.

А ринг — жонли эфирга ҳавола

Б ринг — жонли эфирга ҳавола

1—10 май кунлари жанглар ўтказилаётган “Ҳумо Арена”га кириш бепул бўлиши маълум қилинганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар