Daryo

Ўзбекистонлик футбол мураббийи Виктор Жалилов 71 ёшида вафот этди

Мутахассис “Пахтакор” бошқарувида кўплаб ютуқларга эга чиққанди

1 дақиқа ўқиш21 408 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонлик футбол мураббийи Виктор Жалилов 7 май куни 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: “Пахтакор”

Жалилов узоқ йиллар давомида Тошкентнинг “Пахтакор” клубида бош мураббий ва директор лавозимларида фаолият юритган.

Мутахассис “Пахтакор” ва “Навбаҳор” билан 1996 ва 2002 йилларда Ўзбекистон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган. Шунингдек, тўрт марта мамлакат кубогига эга чиққан (1995, 1997, 2001/02, 2009). Жалилов уч марта (1996, 2002, 2005) Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Мураббий шунингдек, “Политотдел” (“Дўстлик”), “Навбаҳор”, “Машъал”, “Динамо Самарқанд” клублари ва Ўзбекистон У-22 терма жамоасида ҳам фаолият олиб борган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар