Daryo

Аномал иссиқлик: Туркманистонда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиши кутилмоқда

Бу апрель ойи учун аномал ҳарорат ҳисобланиб, 15 йиллик рекордни янгилаши мумкин

1 дақиқа ўқиш14 685 кўришлар0 изоҳ0

Туркманистонда 12-13 апрель кунлари аномал иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Метеожурнал” хабар берди.

Фото: Озодлик

Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40 даражадан кўтарилади. 12 апрель куни Ахал, Болқон ва Мари вилоятларида ҳаво ҳарорати 36 дан 41 гача, Каспий денгизининг қирғоқбўйи ҳудудларида 21 дан 26 гача, Лебап вилоятида 32 дан 37 гача, Тошҳовузда 29 дан 34 гача кўтарилиши кутилмоқда.

13 июль куни Аҳал вилоятида 37-42, Болқон вилоятида 36-41, қирғоқбўйи ҳудудларида 18-23, Марида ва Лебап вилоятларида 37-42, Тошҳовуз вилоятида 36-41 даража бўлиши прогноз қилинган. Апрель ойи учун бу ҳарорат аномал ҳисобланади. Об-ҳаво кузатувларининг бутун тарихида Ашхободда апрель ойида максимал ҳарорат 2015 йилда 39,6 га ва 2008 йилда 39,4 га етган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар