Daryo

МcDonald’s ходимлар сонини қисқартириш учун АҚШдаги офисларини бир ҳафтага ёпди

МcDonald’s раҳбарияти январь ойида ишчиларга уларнинг сони бўйича “қийин қарорлар” қабул қилишни режалаштираётганини айтганди

1 дақиқа ўқиш4 851 кўришлар0 изоҳ0

МcDonald’s корпорацияси 3 апрелдан бошлаб АҚШдаги офисларини бир ҳафтага ёпади. Бу ҳақда The Wall Street Journal раҳбариятнинг ходимларига йўллаган мактубига таяниб хабар бермоқда. 

Фото: Bloomberg

Раҳбарият ходимларга етказиб берувчилар билан барча учрашувларни ва МcDonald’s офисларида ўтказиладиган бошқа тадбирларни бекор қилишни маслаҳат берди. 

Бу даврда компания “бутун ташкилот бўйлаб лавозимлар ва ходимлар даражаси бўйича муҳим қарорлар”ни эълон қилмоқчи.

МcDonald’s раҳбарияти январь ойида ходимларга уларнинг сони бўйича “қийин қарорлар” қабул қилишни режалаштираётганини айтганди. 

Қанча одам ишдан бўшатилиши режалаштираётгани номаълум. Ташкилотда камида 150 минг ходим ишлайди, уларнинг 70 фоизи АҚШда. 

Аввалроқ Amazon, Alphabet, Boeing, Мeta, Microsoft, The Wаlt Disney Company, Twitter ва бошқа бир қатор йирик компаниялар ходимларини қисқартириш ҳақида аллақачон эълон қилган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар