Daryo

Садир Жапаров Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечишни сўради

Қирғизистон президенти мамлакатларни ва халқаро молия ташкилотларини республиканинг қарзидан кечиб, у ерда энергетика объектларини қуришни бошлашга чақирди

1 дақиқа ўқиш47 362 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Tengrinews

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатларни ва халқаро молия ташкилотларини республиканинг қарзидан кечиб, у ерда энергетика объектларини қуришни бошлашга чақирди.

Фото: Tengrinews

«Қирғизистон қарз олган мамлакатлар ва молиявий институтлар республикада энергетика объектлари ва ГЭСлар қурилишида иштирок этса бўларди. Биз ушбу яшил иқтисодиёт объектларининг тасмаларини биргаликда кесамиз. Биз Қирғизистонда яшил лойиҳаларни биргаликда амалга оширамиз, бунинг эвазига сиз ташқи қарзларимиздан кечасиз», — деб ёзди у 8 январь, якшанба куни ўз Facebook’ида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда республикада 50 га яқин кичик ва ўртача ГЭСлар қурилиши давом этмоқда. «Аммо бу ҳам етарли эмас. Бизда тайёр инвестиция лойиҳалари бор. Биз қуввати 1 дан 1000 МВт гача бўлган кичик ва ўрта ГЭСларни қуриш имкониятига эгамиз, дарё табақалари тайёр», — дея давом этди президент.

Айни пайтда Қирғизистоннинг ташқи қарзи 4,3 миллиард доллардан ошади. Унинг асосий кредиторлари — Хитойнинг «Эксимбанк»и, шунингдек, Осиё тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар