Daryo

Имрон Хоннинг ҳаёти хавф остидалиги маълум қилинди

Покистон разведкасининг собиқ бош вазирга тегишли ҳисоботи очиқланди

1 дақиқа ўқиш68 268 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP Photo

Покистонда Исломобод Олий суди раиси Аамер Фарук разведка ҳисоботига таяниб, собиқ бош вазир Имрон Хоннинг ҳаёти хавф остида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Фото: AP Photo

Ҳисоботга кўра, сиёсатчига навбатдаги суиқасд уюштирилиши хавфи бор. 70 ёшли Имрон Хон 3 ноябрь куни Исломободдаги муддатидан олдин сайлов ўтказиш талаби билан норозилик маршини ўтказаётганда отишма оқибатида яраланганди. Фарук сиёсий норозилик намойиши пайтида пойтахтдаги йўлларни ёпиш тўғрисида савдо органи томонидан берилган петицияни кўриб чиқиш жараёнида буни маълум қилди.

Ноябрь бошида собиқ бош вазирга қилинган ҳужумда Имрон Хоннинг Покистон «Теҳрик-э-Инсаф» (PTI) партияси тарафдори ҳалок бўлганди. Ўндан ортиқ одам яраланган, бу эса партияни юришни тўхтатишга мажбур қилган.

Покистоннинг амалдаги бош вазири Шаҳбаз Шариф, ички ишлар вазири Рана Санауллоҳ ва ҳарбий генерал Файсал Носир ҳужумни режалаштирганликда айбланган. Хон ўз даъволари учун ҳеч қандай далил келтирмаган. Гумонланувчи қўлга олиниб, полиция томонидан сўроқ қилинмоқда.

18 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида полиция маҳкамага разведка ҳисоботини тақдим этган. Унда Хон Исломободда қайта юриш бошласа, унга яна ҳужум қилиш эҳтимоли борлиги келтирилади. Судья Имрон Хоннинг партиясидан митингни Исломободда ўтказишга рухсат олиш учун янги ариза топширишни сўраган. У полицияни юриш қатнашчилари шаҳарга етиб келганларида хавфсизлигини таъминлашга чақирди.

Мавзуга доир:

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар