Daryo

А Серия. «Ювентус» ўз уйида «Интер»га имкон қолдирмади

Миланликлар 7-поғонага тушиб кетди

1 дақиқа ўқиш21 626 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 13-турида «Ювентус» ва «Интер» жамоалари 6 ноябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлим дебютида Адриен Рабьо туринликларни олдинга олиб чиқди. Ўйин якунига яқин Николо Фажоли ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Ушбу ғалаба эвазига «Ювентус» очколарини 25 тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди. «Интер» 24 очко билан 7-поғонага тушиб кетди.

13-турдан кейин А Серия мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

А Серия

13-тур баҳси

6 ноябрь, якшанба

«Ювентус» — «Интер» 2:0

Голлар: 1:0 – 52 Рабьо, 2:0 – 84 Фажоли.

«Ювентус»: Шченсни, Алекс Сандро, Данило, Бремер, Куадрадо, Костич, Рабьо, Локателли, Фажоли, Миретти (Ди Мария, 81), Милик (Кьеза, 73).

«Интер»: Онана, Думфрис (Bellaнова, 81), де Врей, Ачерби, Шкриньяр (Дармиан, 81), Димарко (Гозенс, 74), Мхитарян (Брозович, 81), Чалхонўғлу (Корреа, 74), Барелла, Жеко, Мартинес.

Огоҳлантиришлар: Чалхонўғлу (56), Шкриньяр (68), Данило (77), Шченсни (90).

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар