Daryo

Маск Twitter ходимларининг 75 фоизини ишдан бўшатмасликка ваъда берди

Аввал WP нашри айрим ҳужжатларга таяниб, Маск Twitter’ни сотиб олса, компания ходимларининг 75 фоизини ишдан бўшатмоқчилиги ҳақида хабар берганди

1 дақиқа ўқиш12 339 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Twitter

Tesla ва SpaceX асосчиси, яқинда Twitterни сотиб олиш бўйича келишувни якунлаш арафасида турган Илон Маск ходимларга Twitter’да ишловчиларнинг 75 фоизини қисқартирмасликка ваъда берди. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Фото: Twitter

Ўтган ҳафта The Washington Post нашри айрим ҳужжатларга таяниб, Маск Twitter’ни сотиб олса, компания ходимларининг 75 фоизини ишдан бўшатмоқчилиги ҳақида хабар берган эди. Нашр таъкидлашича, Маск потенциал инвесторларга компания ходимларини келажакда 7,5 мингдан 2 мингга қисқартириши ҳақида айтган. Twitter ходимлари бу хабардан саросимага тушган.

Тадбиркор Twitter’ни сотиб олиш бўйича битимни 28 октябрь куни якунига етказиши кутилмоқда.

26 октябрь куни Маск Twitter саҳифасидаги мақомини Чиэф Twitter’га ўзгартирди ва ўзининг раковинаси билан Twitter офисига кўчиб ўтгани ҳақидаги видеони эълон қилди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар