Daryo

«Бир ҳафта ичида 70 минг одам Днепрнинг чап қирғоғига ўтди» — Сальдо

Херсондаги эҳтимолий жанг майдонларидан одамларни оммавий кўчириш давом этмоқда

1 дақиқа ўқиш28 208 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Meduza

Аннексия қилинган Херсонда 70 мингдан ортиқ одам Днепрнинг ўнг қирғоғини чап қирғоғига олиб ўтилган. Бу ҳақда вилоят раҳбари Владимир Сальдо маълум қилди, деб ёзади Meduza.

Фото: Meduza

«Бу ерда статистик маълумотларни олиш қийин. Ҳисоб-китоб тўғри юритилган ҳолатда рақамларни аниқлаш мумкин. Одамлар алоқа марказига қўнғироқ қилиб, чап қирғоққа ўтиш истагида эканини айтади. Аммо Херсон сув устидаги шаҳар. Одамларнинг ўз қайиғи, ўз имкониятлари бор. Аммо ишончим комилки, бир ҳафта ичида 70 мингдан ортиқ одам нариги тарафга ўтиб кетди», — деди Сальдо.

Сальдонинг қўшимча қилишича, 19 октябрда жорий этилган Днепрнинг ўнг қирғоғига кириш тақиқи «кўпроқ одамларга эҳтимолий жанглар зонасини тарк этиши учун» етти кунга узайтирилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар