Daryo

Италиянинг янги бош вазири Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берди

Шунингдек, у Италия Россиянинг шантажларига учмаслигини таъкидлади

1 дақиқа ўқиш30 013 кўришлар0 изоҳ0
Foto: DW

Италиянинг яқин сайланган бош вазири Жорж Мелони янги ҳукумат Россиянинг шантажларига берилмаслиги ва Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади, деб ёзади Reuters.

Фото: DW

Унинг сўзларига кўра, агар Рим энергетика соҳасида Москванинг шантажига берилса, бу унинг муаммоларини ҳал қилмайди, балки кейинги шантажларга йўл очади.

Жорж Мелони октябрь ойи охирида қасамёд қилган раҳбарият италияликларга энергия инқирозига қарши курашда ёрдам беришга эътибор қаратишини айтди. Шунингдек, у Россия Федерацияси билан урушда Украинани қўллаб-қувватлаб, аввалги бош вазирнинг сиёсатини давом эттиришини маълум қилди.

Мавзуга доир: Байден Италия янги бош вазирини табриклади ва мамлакатни АҚШнинг муҳим иттифоқчиси деб атади

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар