Daryo

Лукашенко Украинада қон тўкилишини тўхтатиш учун ҳамма чорани кўришга ваъда берди

Лукашенконинг таъкидлашича, Беларусь халқаро майдонда тинчлик ташаббуслари билан чиққан ва бунда давом этмоқда

1 дақиқа ўқиш25 182 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Reuters

Беларусь президенти Александр Лукашенко Беларусь ҳеч кимга ҳужум қилмаганини ва ҳужум қилмаслигини айтди, шунингдек, Минск Украинада қон тўкилишини тўхтатиш учун ҳамма чорани кўришига ваъда берди. Бу ҳақда «БелТА» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

«Беларусликлар ўз тарихида ҳеч кимга ҳужум қилмаган. Шундай бўлиб қолади. Ҳеч кимга таҳдид қилмадик. Бу ҳам шундай бўлиб қолади. Биз ҳар қандай халқаро муаммоларни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдоримиз», — деди Беларусь раҳбари.

Лукашенконинг таъкидлашича, Беларусь халқаро майдонда тинчлик ташаббуслари билан чиққан ва чиқишда давом этмоқда.

«Биз қон тўкилишини тўхтатиш учун ҳамма нарсани қиляпмиз», — деб ишонтирди у.

Аввалроқ Беларусь президенти Украинада бир неча кун ичида тинчликка эришиш йўлини айтган эди. Унинг фикрича, буни европаликлар чин дилдан хоҳлаши керак.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар