Daryo

Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилди (видео)

Сафарбарлик тадбирлари 21 сентябрь куни бошланади

1 дақиқа ўқиш58 765 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Kremlin.ru”

Россия президенти Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Фото: «Кремлin.ru»

«Ватанимиз, яхлитлигимизни ҳимоя қилиш учун қисман сафарбарликни қўллаб-қувватлаш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Россия раҳбари.

Унинг айтишича, муддатли ҳарбий хизматга фақат ҳозирда захирада бўлганлар, биринчи навбатда, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва тегишли тажрибага эга бўлган фуқароларгина чақирилади. Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар бўлинмаларга жўнатилишдан олдин «махсус ҳарбий операция» учун қўшимча ҳарбий тайёргарликдан ўтади.

Сафарбарлик тадбирлари 21 сентябрь куни бошланади. Путин ҳудудлар раҳбарларига «ҳарбий комиссарликлар иши учун зарур барча ёрдамни кўрсатишни» буюрди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, қисман сафарбарлик чоғида 300 минг захирадаги аскар чақирилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар