Daryo

Илон Маск «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олаётганини айтди

Маск бу ҳақда Twitter саҳифасида маълум қилди

1 дақиқа ўқиш22 352 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Америкалик тадбиркор, инженер ва миллиардер Илон Маск «Манчестер Юнайтед» футбол клубини сотиб олиш истагида эканини маълум қилди.

Фото: Getty Images

Twitter саҳифасида ўз сиёсий қарашлари ҳақида гапирар экан, инглиз клубини сотиб олиш истагида эканини ҳам қўшиб кетди.

«Мен Республикачилар партиясининг ўнг ярмини ва Демократик партиянинг чап ярмини қўллаб қувватлайман.

Бундан ташқари «Манчестер Юнайтед»ни сотиб оляпман, хуш келибсиз», — дейди Маск.

«Манчестер Юнайтед» клуби америкалик ака-ука Глейзерларга тегишли. Сўнгги вақтларда клуб сотилиши мумкинлиги ва унга қатор харидорлар борлиги ҳақида хабарлар янграмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар