Daryo

Бақлажон, мол гўшти ва помидор қўшиб тайёрланадиган мазали салат рецепти

Уни таъбингизга қараб безатишингиз мумкин

1 дақиқа ўқиш24 283 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Асал, шароб сиркаси, гўшт, серсув помидор ва қизғиш пиширилган бақлажондан тайёрланадиган салат мазали бўлиши билан бирга сизга илиқ кайфият бағишлайди. Уни таъбингизга қараб безатишингиз мумкин.

Фото: Lifehacker
Керакли масаллиқлар:
  • бақлажон — 1 дона
  • помидор — 3 дона
  • петрушка — таъбга кўра
  • мол гўшти стейки — 1 дона
  • туз — таъбга кўра
  • мурч — таъбга кўра
  • зайтун ёғи — 3 қошиқ ва ундан ташқари қовуриш учун
  • асал — ярим қошиқ
  • қизил шароб сиркаси — 1 қошиқ
Тайёрланиши:
  1. Бақлажонни ўртача бўлакларга бўлинг, помидорни ҳам ўртасидан бўлиб бақлажон билан бир хил шаклда кесиб олинг. Петрушкани тўғранг.
  2. Мол гўшти стейкининг ҳар икки томонига туз ва мурч сепинг.
  3. Қовурмоқчи бўлган идишингизни ёғланг ва ўртача оловда қиздиринг. Гўштнинг ҳар томонини айлантириб бир неча дақиқа қовуринг. Пластик идишга солинг ва фольга қоғози билан ўранг.
  4. Идишга яна бир оз ёғ қўшинг. Бақлажонни жигари тусга киргунча қовуринг.
  5. Гўштни узунасига билан кесиб олинг, бақлажонни эса ярмига ёки чорак бўлакларга бўлиб тўғранг.
  6. Мол гўшти, сабзавот ва кўкатларни аралаштиринг. Бир оз туз ва қалампир қўшинг.
  7. Кейин ёғ сингиши учун барча маҳсулотларни сирка ва асал билан аралаштириб олинг. Уни таъбингизга қараб безатиб олинг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар