Daryo

Товуқ гўшти ва бринза қўшиб тайёрланадиган ҳазми енгил салат рецепти

Витаминга бой салатдан, албатта, татиб кўринг

1 дақиқа ўқиш27 212 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Lifehacker нашри бринза, кўкат ҳамда товуқ гўшти таъмини уйғунлаштирган ҳазми енгил салат рецептини тақдим этди. Салат оиланинг барча аъзоларига манзур келиши шубҳасиз.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • товуқ филеси — 1 дона;
  • бринза — 100-150 грамм;
  • помидор — 3-4 дона;
  • пиёз — 1 дона;
  • исмалоқ — 70-80 грамм;
  • зайтун мойи — 2-3 қошиқ;
  • итальянча кўкатлар — 1/3 чой қошиқ;
  • туз, мурч.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Товуқ филеси 20-25 дақиқа давомида қайнатиб олинади. Ёки товада қизартириб қовурилади.
  2. Гўшт, бринза катта тўртбурчак, пиёз ҳалқа, помидор кичикроқ бўлак қилиб тўғралади.
  3. Барча масаллиқ исмалоқ билан биргаликда идишга солинади.
  4. Туз, мурч, итальян кўкатлари ва ёғ солиб, яхшилаб аралаштирилади.
  5. Махсус идишларга солиниб, дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар