Daryo

Маск, Безос ва Гейтс йил бошидан бери 115 миллиард доллар йўқотди

Йил бошидан буён Безос 53,2 млрд доллар, Маск 46,4 млрд доллар ва Гейтс 15,1 млрд доллар йўқотган

1 дақиқа ўқиш25 605 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Bloomberg миллиардерлар индексига кўра, энг бой америкаликлар Илон Маск (Tesla, SpaceX), Жефф Безос (Amazon) ва Билл Гейтс (Microsoft) сўнгги беш ой ичида 115 млрд доллар зарар кўрган. Бу ҳақда Insider хабар берди.

Фото: Getty Images

29 май ҳолатига кўра Маскнинг бойлиги 224 млрд долларга, Безосники 139 млрд долларга, Гейтсники эса 123 млрд долларга баҳоланган.

Йил бошидан буён Безос 53,2 млрд доллар, Маск 46,4 млрд доллар ва Гейтс 15,1 млрд доллар йўқотган.

Франциянинг LVMH конгломерати раҳбари ва дунёнинг учинчи энг бой одами (Маск ва Безосдан кейин) Бернард Арно январь ойидан бери 44,7 млрд доллар йўқотди. Бугунги кунда унинг бойлиги 133 млрд долларга баҳоланмоқда.

Йил бошидан буён бойлиги кўпайган бешталикдан ягона америкалик, Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффет бўлди – йил бошидан буён унинг бойлиги 6,54 млрд долларга ошган.

Oxfam хайрия ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирда энг юқори ва рекорд даражадаги даромадни энергетика, озиқ-овқат саноати ва фармацевтика саноатидаги корпорациялар олади, бунда, айниқса, монополиялар кўп.
Дунё миллиардерларининг глобал бойлиги ҳозир жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 13,9 фоизига тенг бўлиб, 2000 йилдаги 4,4 фоиздан уч баробар кўпдир, — дейилади ташкилот ҳисоботида.
Аввалроқ дунёдаги энг бой 50 киши ярим триллион доллардан кўпроқ маблағ йўқотгани ҳақида хабар берилган эди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар