Daryo

Печда пиширилмайдиган мевали чизкейк рецепти

Мазкур ширинликни музлаткичда 5 кунгача сақлаш мумкин

2 дақиқа ўқиш19 430 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Marie Claire

Бу чиндан ҳам печда пиширишни талаб қилмайдиган энг мукаммал ва осон тайёрланадиган чизкейк. Уни 30 дақиқада тайёрлаб, дастурхонга десерт сифатида тортиш мумкин. Marie Claire нашри тақдим этган янги рецептга кўра, ушбу ширинликни, албатта, тайёрлаб кўришни тавсия қиламиз.

Фото: Marie Claire

Керакли маҳсулотлар:

Хамир учун:
  • печенье — 200 грамм;
  • жигарранг шакар — 70 грамм;
  • сариёғ — 120 грамм.
Чизкейк учун:
  • қаймоқ — 300 мл;
  • пишлоқ — 700 грамм;
  • сметана — 60 грамм;
  • шакар — 100 грамм;
  • шакар упаси — 15 грамм;
  • лимон шарбати — 2 чой қошиқ;
  • ваниль — 1 чой қошиқ.
Тайёрланиш жараёни:

Аввал хамир учун ажратилган маҳсулотлар яхшилаб аралаштирилади. Печенье блендер ёрдамида майдаланади.

Фото: Marie Claire

Сўнгра 22 сантиметр айлана шаклида ёки ундан ҳам кичикроқ қолипга ҳосил бўлган масса солинади. Масса бир-бирига яхшилаб ёпишиши учун стаканда яхшилаб босиш лозим.

Фото: Marie Claire

Начинка тайёр бўлгунга қадар қолипдаги корж музлаткичда 10-20 дақиқага қолдирилади. Навбат чизкейкнинг асосий қисмига келди. Миксер ёрдамида қаймоқ 5 дақиқа давомида ўртача тезликда аралаштирилади.

Фото: Marie Claire

Сўнгра пишлоқ ва шакар ҳам силлиқ бўлгунча миксер қилинади. Шакар упаси, сметана, лимон шарбати ва ваниль қўшилади. 2-3 дақиқа давомида аралаштирилади.

Кўпиртирилган қаймоқ ҳамда пишлоқли аралашма қўшилиб, эҳтиёткорлик билан аралаштирилади. Музлаткичга қўйилган қолипга аста-секин қаймоқли масса солинади. Юзаси силлиқланиб, қаттиқ бўлиши учун фольга ёки полиэтилен пакет билан маҳкам ёпилади.

Фото: Marie Claire

Чизкейкни музлатиш учун камида 6-8 соатга, узоғи билан 2 кунга музлаткичга қўйиш мумкин. Лекин ўртача меъёр 12 соатни ташкил этади. Керакли вақтдан кейин пичоқ ёрдамида чизкейк қолипдан ажратиб олинади.

Фото: Marie Claire

Таъбга кўра, десерт юзаси мева, шоколад ёки бошқа безаклар билан тўлдирилиши мумкин.

Фото: Marie Claire

Дастурхонга ширинлик чиройли бўлакларга бўлиниб, тортилади. Эслатиб ўтамиз, мазкур ширинликни 5 кунгача музлаткичда сақлаш мумкин.

Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар