Daryo

Лавашдан тайёрланадиган чибурек рецепти

Чибурек учун хамир қориш шарт эмас

1 дақиқа ўқиш32 782 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Чибурек учун хамир қориш шарт эмас. Шунчаки лаваш хамири бўлса бас. Lifehacker нашри лавашдан тайёрланадиган чибурек рецепти билан бўлишди.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • пиёз — 1 дона;
  • саримсоқ — 2 бўлак;
  • қийма — 300 грамм;
  • сув — 4-5 ош қошиқ;
  • лаваш хамири — 3-4 дона;
  • тухум — 1 дона;
  • ўсимлик ёғи — 100 мл;
  • кўкат, туз ва зираволар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Пиёз, саримсоқ ва кўкат майда тўғралади. Сўнгра қийма билан аралаштирилади. Таъбга кўра, бироз сув, туз ва зираворлар қўшилади.
  2. Лаваш хамири 20-22 сантиметр доира шаклида кесиб олинади. Тухум санчқида аралаштирилади.
  3. Хамирнинг бир қисмига начинка юпқа қилиб солинади.
  4. Хамир чети тухум билан ёпиштирилади. Қолганлари ҳам шу тарзда тайёрланади.
  5. Қиздирилган ўсимлик ёғида чибуреклар 3-4 дақиқа давомида қизаргунча пиширилади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар