Daryo

Хамири юмшоқ картошкали пирожки рецепти

Пирожкиларни соус билан дастурхонга тортинг

1 дақиқа ўқиш61 470 кўришлар0 изоҳ1
Foto: “Bel novosti”

Пирожки кўпчиликнинг севимли егулиги бўлишига қарамай, унга хамиртуруш қўшилишини ёқтиришмайди. Аммо «Бел новости» нашри тамоман бошқача рецепт билан бўлишди.

Фото: «Бел новости»
Керакли маҳсулотлар:
  • ун — 400 грамм;
  • кефир — 200 грамм;
  • сметана — 2 ош қошиқ;
  • тухум сариғи — 2 дона;
  • истеъмол содаси — 0,5 чой қошиқ;
  • ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
  • картошка пюреси, туз ва шакар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Идишга кефир, сметана, тухум сариғи солиниб, аралаштирилади ва бироз илитишга қўйилади.
  2. Ун элакдан ўтказилади ва кефирли аралашма устидан оз-оздан солинади. Устидан истеъмол содаси, туз ва шакар қўшилади.
  3. Охирида ёғ қўшиб, хамир қорилади ва 40 дақиқага тиндириш учун қўйилади.
  4. Сўнгра хамир бир хил бўлакларга ажратилиб, ўрта қисмига картошка пюреси солинади.
  5. Қиздирилган ёғда пирожкиларнинг ҳар томони қизаргунча қовуриб олинади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар