Daryo

Илон Маск дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин

Бизнесменнинг бойлиги йилига 129 фоизга ортиб бормоқда. Даромаднинг асосий қисми Tesla ва SpaceX’дан келмоқда

1 дақиқа ўқиш73 382 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Bloomberg

Илон Маск биринчи бўлиб ўртача йиллик ўсиш тенденциялари таҳлили асосида 2024 йилга қадар 1 триллионлик маррага эришади. Бу ҳақда Tipalti Approve маълумотларига таяниб, Yahoo хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg
Маск ҳозирда 200 млрд долларга яқин бойлик билан дунёдаги энг бадавлат одам бўлиб турибди. Жорий йилнинг январь ойи ўрталарига келиб бу кўрсаткич 263 млрд долларни ташкил қилган эди. Маск даромадининг асосий қисми Tesla ва SpaceX лойиҳасига тўғри келади. 
2017 йилдан бери Маскнинг бойлиги йиллик ўртача 129 фоизга ўсди, бу унинг триллион долларлик маррага атиги икки йил ичида етишини ва 2024 йилга келиб 52 ёшида 1,38 трлн долларлик соф бойликка эришишини кўрсатмоқда, — дейилади хабарда. 
Рўйхатдаги бошқа миллиардерлар орасида Ҳиндистон конгломерати Аdani Group раиси ва асосчиси Гаутам Адани, Microsoft асосчиси Билл Гейтс, Beijing ByteDance Technology раиси ва асосчиси Чжан Йиминг ва Amazon собиқ бош директори Жефф Безос ҳам бор

Машҳур видео алмашиш иловалари TikTok ва Toutiao учун бош компанияга асос солган Чжан Йиминг 2026 йилга бориб триллионер мақомига эришиши кутилмоқда. Агар шундай бўладиган бўлса, Йиминг 42 ёшда дунёдаги энг ёш триллионер бўлади.

Аввалроқ Илон Маск қарийб 6 млрд долларлик Tesla акцияларини хайрия қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар