Daryo

Учбурчак шаклдаги творогли печенье рецепти

Ширинлик оиланинг барча аъзосига манзур келиши табиий

1 дақиқа ўқиш29 443 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Кўпчиликка болаликдан таниш бўлган творогли печеньеларни тайёрлаш жуда оддий. Мазали ва юмшоқ ширинликни, албатта, тайёрлаб кўришингизни тавсия қиламиз.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • творог – 300 грамм;
  • сариёғ – 150 грамм;
  • ун – 230 грамм;
  • қабартма – 1/2 чой қошиқ;
  • шакар – 150 грамм;
  • туз, ваниль.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Творог сариёғ билан санчқи ёрдамида яхшилаб майдаланади.
  2. Ун, қабартма ва туз аралаштирилади.
  3. Творог билан ун аралашмаси қўшилиб, хамир қорилади.
  4. Хамир музлаткичда 20-30 дақиқага қолдирилади.
  5. Сўнгра хамир юпқа қилиб ёйилади.
  6. Стакан ёрдамида хамирдан бир нечта думалоқ шакл кесиб олинади.
  7. Шакар ва ваниль аралаштирилади ва хамир бир томони шакарли аралашмага ботириб олинади. Шакарли қисми ичкарига қаратиб, икки букланади.
  8. Бу сафар шакар уст қисмида қолиши учун учбурчак шаклида букланади ва бир томони шакарга ботирилади.
  9. Қолган хамир ҳам худди шу тарзда тайёрланади.
  10. Қолипга шакарли томони юқорига қаратиб териб чиқилади.
  11. 180 даража печда 20 дақиқа давомида пиширилади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар