Daryo

АҚШ Сенати Украинага 13,6 миллиард доллар ажратишни маъқуллади

Бундан ташқари, АҚШ инфратузилмасини «Россия ва бошқа босқинчиларнинг» киберҳужумларидан ҳимоя қилиш учун маблағ ажратилади

2 дақиқа ўқиш51 864 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

АҚШ Сенати жорий молия йили учун ҳукумат томонидан 1,5 триллион долларлик молиялаштириш пакетини маъқуллади, бу пакет Украинага 13,6 миллиард долларга яқин гуманитар, ҳарбий ва иқтисодий ёрдамни ҳам ўз ичига олади, деб ёзмоқда The Washington Post.

Фото: Getty Images

Газетага кўра, 730 миллиард доллар давлатнинг ижтимоий харажатларига, яна 742 миллиард доллар ҳарбий эҳтиёжларга, жумладан, миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Бундан ташқари, АҚШ инфратузилмасини «Россия ва бошқа босқинчиларнинг» киберҳужумларидан ҳимоя қилиш учун маблағ ажратилади.

8 март куни АҚШ президенти Жо Байден Конгрессни Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам пакетини тасдиқлашга чақирди. У АҚШ ҳукуматининг ватанида қолган украиналикларга ҳам, Украинани тарк этганларга ҳам инсонпарварлик ёрдамини кўрсатаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, Байден Қўшма Штатлар унга 1 миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатганини айтди.

Халқаро Валюта фонди ҳам 10 март куни Украинага 1,4 миллиард долларлик фавқулодда ёрдамни маъқуллади. ХВЖ тушунтиришича, тезкор молиялаштириш дастури (RFI) доирасидаги ушбу тўлов Украинанинг фонддаги квотасининг 50 фоизига тенг бўлиб, у мамлакатга тўлов балансининг шошилинч эҳтиёжларини қондиришга ёрдам бериши керак.

24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Украинада махсус операция бошланганини маълум қилди. Кремль ўз мақсадларини мамлакатни «денацификация» ва «демилитаризация» қилиш, шунингдек, Донбасс аҳолисини Украина расмийларининг «геноциди»дан ҳимоялаш деб атаган.

Махсус операция бошланганидан кейин Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилди ва сафарбарлик эълон қилди. Ғарбнинг кўплаб давлатлари, жумладан, АҚШ Россияга қарши санкциялар киритди ва Украинага қўшимча қурол-яроғ етказишга ваъда берди. БМТ маълумотларига кўра, махсус операция бошланганидан кейин Украинани тарк этганлар сони 2 миллион кишига етган. Ташкилот, шунингдек, мамлакатдаги вазият инсонпарварлик фалокатига айланганини қайд этган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар