Daryo

Авокадо қўшиб тайёрланадиган грекча салат рецепти

Салатни тайёрлаш учун бор-йўғи 20 дақиқа кифоя

1 дақиқа ўқиш23 009 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Витаминларга бой грекча салат ортиқча вазн билан курашаётганлар учун ҳам айни муддао.

Фото: Lifehacker
 Керакли маҳсулотлар:
  • саримсоқ – 2 дона;
  • зайтун мойи – 4 ош қошиқ;
  • бодринг – 2 дона;
  • авокадо – 1 дона;
  • пиёз – 1/2 дона;
  • помидор – 2-3 дона;
  • булғор қалампири – 1/2 дона;
  • фета пишлоғи – 200 грамм;
  • зайтун – 80 грамм;
  • қизил шароб сиркаси – 2 ош қошиқ;
  • қуритилган орегано – 1 чой қошиқ;
  • кўкат, туз.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Саримсоқ майдаланиб, ёғ, сирка, орегано ва туз билан аралаштирилади.
  2. Бодринг ва авокадо паррак, помидор ва булғори қалампири эса катта тўртбурчак шаклда тўғралади.
  3. Пишлоқ ҳам ўртача катталикда тўғралади. Барча маҳсулотлар аралаштирилади ва таъбга кўра кўкат сепилади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар