Daryo

Мазаси оғизда қоладиган мурабболи пирог рецепти

Таъбга кўра, пирог юзасига шакар упаси сепиш мумкин

1 дақиқа ўқиш50 504 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Пирог учун одатий маҳсулотлар керак бўлади, фақатгина тайёрлаш усули бошқаларидан фарқ қилади.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • ун – 400 грамм;
  • ваниль шакари– 1 ош ошиқ;
  • қабартма – 1 чой қошиқ;
  • сариёғ – 200 грамм;
  • тухум – 3 дона;
  • мураббо – 300 грамм;
  • туз.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Ун элакдан ўтказилиб, шакар, ваниль, қабартма ҳамда туз билан аралаштирилади. Сариёғ қирғичдан ўтказилади.
  2. Сўнгра қуруқ маҳсулотлар яхшилаб аралаштирилади. Устидан иккита тухум қўшиб, юмшоқ хамир қорилади.
  3. Хамир 20-30 дақиқага музлаткичга қўйилади.
  4. Печ 180 даражада қиздирилади. Хамирнинг 2/3 қисми ажратиб олинади ва думалоқ шаклда ёйилади.
  5. Хамир думалоқ қолипга солингач, ортиб қолган четки қисмлари кесиб олинади.
  6. Қолган хамир юпқа ёйилади ва 2-3 сантиметр кенгликда тасмалар кесиб олинади.
  7. Думалоқ хамир юзасига қуюқ мураббо солинади. Хамирли тасмалар эса панжара шаклида мураббо устидан терилади.
  8. Қолган тухум кўпиртирилиб, пирог устига суртиб чиқилади.
  9. Пирог 30-35 дақиқа давомида юзаси қизариб чиққунча пиширилади.
  10. Таъбга кўра, пирог юзасига шакар упаси сепиш мумкин.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар