Daryo

Болгарияда сайёҳлик автобуси ЙТҲга учраб, ёниб кетди. 46 киши ҳалок бўлди (фото)

Ҳалок бўлганларнинг 12 нафари болалар

1 дақиқа ўқиш32 610 кўришлар0 изоҳ0
Foto: EPA

Болгарияда Шимолий Македониядан келган сайёҳлик автобуси Струма трассасида йўл-транспорт ҳодисасига учради ва ёниб кетди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: EPA

Воқеа жойида 46 киши, жумладан, 12 бола ҳалок бўлган. Шимолий Македониядан келган автобусда жами 53 киши бўлган.

Болгария бош вазири Стефан Янев фожиа ҳақида Шимолий Македония бош вазири Зоран Заевни хабардор қилган. Заев ҳалокат юзасидан чуқур қайғу билдирди.

ЙТҲ сабаби сифатида кучли ёмғир ёки ҳайдовчининг рулда ухлаб қолган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Фото: EPA
Фото: EPA
Фото: EPA
Фото: EPA

Июль ойида Туркияда ноқонуний муҳожирлар ўтирган микроавтобус ҳалокатга учраганди. Оқибатда 12 киши ҳалок бўлиб, 20 киши жабрланган. Августда эса Перудаги Анд тоғларида автобус жарликка қулаб тушганди. Оқибатда 15 киши ҳалок бўлган, уч киши яраланган.

Аввалроқ Москвада автоблогер Саид Губденский бошқарувидаги BMW автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Volvo ва Mercedes билан тўқнашиб кетганди. Губденский воқеа жойида, унинг ҳамроҳи шифохонада вафот этган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар