Daryo

Дунё бўйлаб Facebook ва Instagram’да яна узилишлар қайд этилди

Facebook бир қатор фойдаланувчилар ижтимоий тармоқ билан боғлиқ муаммоларга дуч келганидан хабардорлигини айтди

1 дақиқа ўқиш41 936 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP Photo

Downdetector сервисида 8 октябрь куни кечқурун Facebook, Instagram ва WhatsApp фойдаланувчиларидан тушаётган шикоятлар сони кескин ортди. Facebook фойдаланувчиларининг кўпчилиги сайт ёки дастур билан боғлиқ муаммолар, яна бир қисми эса тизимга киришдаги қийинчиликлар ҳақида шикоят қилган.

Фото: AP Photo

Facebook маълум қилишича, компания бир қатор фойдаланувчилар ижтимоий тармоқ билан боғлиқ муаммоларга дуч келганидан хабардор. «Биз ҳаммасини имкон қадар тезроқ нормал ҳолатга қайтариш учун ишлаяпмиз, ноқулайликлар учун эса узр сўраймиз», — дея қўшимча қилди компания.

Instagram фойдаланувчилари серверга уланишда муаммолар борлигини, WhatsApp мижозлари эса хабар юборишда қийинчиликлар борлигини айтган. Уларнинг барчаси дастурлардаги узилишлардан шикоят қилган.

Дастурдаги узилишлар бутун дунёда қайд этилди, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Германия, Бразилиядан ҳисоботлар берилган.

Бу ижтимоий тармоқлар ва мессенжер ишидаги бир ҳафта ичида иккинчи узилиш. Аввал Facebook, WhatsApp, Instagram ва бир қатор Google сервислари 4 октябрь куни бир неча соат ишламай қолганди. Downdetector портали буни тарихдаги энг йирик узилишлар деб атади. Сервис маълумотларига кўра, муаммо ҳақида унга дунё бўйлаб 10,6 миллиондан ортиқ хабар келиб тушган.

Facebook хабарига кўра, узилишлар магистрал роутер конфигурациясини ўзгартириш билан боғлиқ. Компания муҳандислари Facebook маълумотлар марказлари ўртасида трафикни тақсимлайдиган роутер конфигурациясини ўзгартиришда хатоликка йўқ қўйган, бу алоқа узилишига олиб келган, натижада «домино эффекти бўйича маълумотлар марказлари ўртасидаги алоқа ҳам узилган».

Мавзуга доир:

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар