Daryo

Ўзбекистонга август ойида 69 та электромобиль олиб келинган

Мазкур электромобиллар хариди учун 1,5 миллион доллар сарфланган

1 дақиқа ўқиш30 109 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Davlat statistika qo‘mitasi

2021 йилнинг август ойида Ўзбекистонга хориждан 69 та электромобиль импорт қилинган, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Маълум қилинишича, Ўзбекистон август ойидаги электромобиллар хариди учун 1,5 миллион доллар сарфланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга хориждан 432 та электромобиль импорт қилинган эди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 364 тага кўп.

Аввалроқ Ўзбекистондаги бир нечта компаниялар 2021—2023 йилларда автомобиллар, пикаплар, юк машиналари, микроавтобуслар ва бошқа автомобилларни ишлаб чиқариш ва йиғишни йўлга қўймоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди. Президент йилига 50-60 минг дона ҳамёнбоп автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, автомобиль саноати учун сармоя киритиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда ҳар 100 та уй хўжалигига қанча автомобиль тўғри келиши маълум қилинди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар