Daryo

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси 7,3 млрд сўмга 76 та автомобиль сотиб олди

Қўмитанинг маълум қилишича, божхона органлари автопаркидаги 15 йилдан ортиқ фойдаланишда бўлган автомашиналар замонавий ва тежамкор автомашиналарга янгиланмоқда

2 дақиқа ўқиш71 250 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Давлат божхона қўмитаси 7,3 миллиард сўмга (тахминан 700 минг доллар) UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқилган жами 76 та автомобиль харид қилди. Бунга «Давлетовуз» Telegram-канали эътибор қаратди. Давлат харидлари порталида келтирилган маълумотларга кўра, ушбу маблағга 10 та Lacetti/Gentra, 14 та Cobalt, 52 та турли позициядаги Nexia-3 сотиб олинган.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Божхона қўмитаси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан «Дарё»га изоҳ сифатида маълум қилишича, божхона органлари зиммасига юклатилган вазифаларни тўлақонли бажариш, хусусан, товар ва транспорт воситаларини божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш, контрабандага қарши курашишда техник ва транспорт таъминоти муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда божхона органлари автопаркидаги мавжуд хизмат автотранспорт воситаларининг 117 таси 1991—2001 йилларда ишлаб чиқарилган. Амалдаги қонунчилик талабларига кўра автомашиналар учун амортизациянинг йиллик энг юқори нормаси 20 фоиз (5 йил) белгиланган. Турли иқлим ва йўл шароитида 15 йилдан ортиқ муддатдан буён фойдаланиб келинаётган ушбу автомашиналарни соз ҳолда сақлаш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан салмоқли маблағлар сарфланишини тақозо этади.

Ҳозирда божхона органлари автопаркидаги 15 йилдан ортиқ фойдаланишда бўлган ушбу автомашиналарни замонавий ва тежамкор автомашиналар билан янгилаш мақсадида, Давлат божхона қўмитаси махсус фонди маблағлари ҳисобидан 7 миллиард 351 миллион сўмга жами 76 та, шундан, 10 та Lacetti Gentra, 14 та Cobalt ва 52 та Nexia автомашиналарни харид қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида шартнома доирасида харид қилинган ушбу автомашиналар махсус жиҳозланган ҳолда ҳудудий божхона бошқармалари ва олис ҳудудлардаги божхона постлари учун хизматда фойдаланиш мақсадида тарқатилди.

Шунингдек, ҳозирда фойдаланиш муддати тугаган ҳамда харажатлари юқорилиги сабабли таъмирлаш ишлари мақсадга мувофиқ бўлмаган автомашиналарни ҳисобдан чиқариш ва амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда «E-ijro auksion» электрон савдо майдончаси орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга доир: Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳоким ўринбосарлари учун Malibu ва Tracker сотиб олди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар