Daryo

«Мақом бўйича ер юзида битта қаҳрамон бор». Озодбек Назарбеков Муножот Йўлчиеванинг хонадонига борди (фото, видео)

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Президент фармонига асосан «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони берилган санъаткор Муножот Йўлчиеванинг хонадонига ташриф буюрди

1 дақиқа ўқиш89 210 кўришлар0 изоҳ0

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиевага «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилди.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Президент фармонига асосан  «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони берилган санъаткор Муножот Йўлчиеванинг хонадонига ташриф буюрди.

Озодбек Назарбеков Муножот Йўлчиевани табриклар экан, бу унвон жуда катта эътибор, эътироф эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиб, «ҳозиргача мақом санъатида қаҳрамон унвонини олган одам — ер юзида битта одам», — дея Муножот Йўлчиевани самимий муборакбод этди.

Маълумот учун, Муножот Йўлчиева 1960 йил, 26 ноябрь куни Андижон вилояти, Булоқбоши туманида дунёга келган. Муножот Йўлчиева АҚШ ва Буюк Британиянинг ўнлаб шаҳарларида, шунингдек Япония, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Италия, Швейцария, Бразилия, Германия, Испания, Бельгия, Франция, Россия, Ҳиндистон сингари давлатларда гастрол концертларини тақдим этган. 1997 йилда Шарқ тароналари 1-халқаро мусиқий фестивалида 1-ўринни қўлга киритган. 1994 йилда Ўзбекистон халқ артисти, 1998 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган. Муножот Йўлчиева бугунги кунда Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Бугун, 09:49

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Кеча, 15:45

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Кеча, 14:39

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

Кеча, 13:57

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Кеча, 11:15

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

27-Сентабр, 09:46

Гўзаллик ёш танламайди: афсонавий моделлар қандай қилиб ҳамон дунё брендларини ҳайратда қолдирмоқда?

Гўзаллик ёш танламайди: афсонавий моделлар қандай қилиб ҳамон дунё брендларини ҳайратда қолдирмоқда?

26-Сентабр, 20:30

2 ёшида мультимиллионерга айланган “тирик Барби” ҳозир қандай кўринишда?

2 ёшида мультимиллионерга айланган “тирик Барби” ҳозир қандай кўринишда?

26-Сентабр, 14:25