Daryo

Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг вафоти ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги маълум қилинди

«Устозимиз соғ-у, саломатлар. Интернет оламида нима сабабдан бундай ёлғон хабар тарқалганига ҳайронман», — дейди Асадилло Набиев

2 дақиқа ўқиш169 288 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 85 ёшида вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбек миллий академик драма театри директори ўринбосари Асадилло Набиев «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

Фото: Ўзбек миллий академик драма театри архиви

Устозимиз соғ-у, саломатлар. Интернет оламида нима сабабдан бундай ёлғон хабар тарқалганига ҳайронман, — дейди Асадилло Набиев.

Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг вафоти ҳақидаги хабарларни даставвал таниқли сухандон Толибжон Исроилов ўзининг Instagram саҳифасида ёзиб қолдирган эди.

«Ўзбекистон халқ артисти, миллий театримиз дарғаларидан бири, беқиёс маҳоратли актриса, ниҳоятда нурли ўзбек аёли, онаси Тўтихоним Юсупова оламдан ўтибди. Асллар кетяпти... Аллоҳ жаннатидан жой берсин! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!», — деб ёзаганди Толибжон Исроилов.

Толибжон Исроиловдан сўнг хонанда Мавлуда Асалхўжаева ҳамда актриса Феруза Собитовалар ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига Тўти Юсупова вафот этганлиги ҳақида постлар жойлади.

Фото: Instagram
Фото: Instagram

Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳам актрисанинг вафот этгани муносабати билан таъзия билдирган эди.

Маълумот учун, Тўти Юсупова 1936 йилнинг 10 март куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 1957 йилдан ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритган. Театр саҳнасида Ҳафиза (Абдулла Қаҳҳор, «Шоҳи сўзана»), Sonyа (А.Чехов, «Ваня тоға»), Қорасоч (Уйғун, «Шубҳа»), Ҳожар (А.Қаҳҳор, «Тобутдан товуш»), Нури (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Она (Э’ Роблес, «Ўлимдан кучли»), Хонзода (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Шафақ (М. Карим, «Ой тутилган тунда»), Раҳима (Ў. Умарбеков, «Комиссия»), Сотти (С.Аҳмад, «Келинлар қўзғолони»), Фотима, Зеби (Ў.Умарбеков, «Шошма қуёш», «Қиёмат қарз»), Нодира (Т.Тўла, «Нодира»), Мастура (Ҳамза, «Паранжи сирлари») каби турли қаҳрамонлар образини яратди. Шунингдек, актриса кинода самарали фаолият юритган.

Тўти Юсупова 1994 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган, 2020 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Бугун, 09:49

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Кеча, 15:45

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Кеча, 14:39

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

Кеча, 13:57

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Кеча, 11:15

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

27-Сентабр, 09:46

Гўзаллик ёш танламайди: афсонавий моделлар қандай қилиб ҳамон дунё брендларини ҳайратда қолдирмоқда?

Гўзаллик ёш танламайди: афсонавий моделлар қандай қилиб ҳамон дунё брендларини ҳайратда қолдирмоқда?

26-Сентабр, 20:30

2 ёшида мультимиллионерга айланган “тирик Барби” ҳозир қандай кўринишда?

2 ёшида мультимиллионерга айланган “тирик Барби” ҳозир қандай кўринишда?

26-Сентабр, 14:25