Daryo

Сардор Мамадалиев Аҳад Қаюм билан келишмовчилик сабабига ойдинлик киритди (видео)

«Агар бундан кейин шеърларимни қўшиқ қиладиган бўлсангизб бирорта жойини ўзгартирманг, ўзгартирсангиз айтмасангиз ҳам майли», — дейди Аҳад Қаюм

2 дақиқа ўқиш122 147 кўришлар0 изоҳ0

Шоир Аҳад Қаюм ўзининг Instagram саҳифасида навбатдаги видеомурожаатини хонанда Сардор Мамадалиевга йўллади.

Фото: «Дарё»
Аҳад Қаюм видеомурожаатда Сардор Мамадалиев унинг шеърида исмини олиб ташлаб куйлагани ҳақидаги эътирозларини маълум қилган.
Сардор Мамадалиевни жуда ҳам ўзимга яқин олиб, дўстим деб кўпдан буён индамасдан, аяб юргандим. Менинг «Онангизни асранг, онаси борлар» деб номланган шеъримни 5-6 йил аввал олиб, қўшиқ қилиб, клип ҳам суратга олибди. Бошқа санъаткорлардан фарқли равишда Сардор Мамадалиев қўшиқдан исмимни олиб ташлабди. Ҳеч қайси санъаткор бундай қилмасди. Ким бўлишидан қатъи назар, шеъримни ўзгартиришга рухсат бермайман.

Агар бундан кейин шеърларимни қўшиқ қиладиган бўлсангиз, бирорта жойини ўзгартирманг. Ўзгартирсангиз айтмасангиз ҳам майли, ўзи бундан кейин шеърларимни қўшиқ қилишингизга ҳам рухсат бермайман.

«Ўзбекконцерт»га ҳам расман мурожаат қилиб, «Онангизни асранг» клипини эфирлардан олиб ташлашларини сўрамоқчиман. Шундай қилмасам, бошқа қўшиқчилар ҳам шеърларимни ўзгартириб айтиши мумкин.

Сардор Мамадалиев мен билан дўст бўлиб туриб, бундай ҳурматсизлик қилиши керак эмас, деб ҳисоблайман.

Аҳад Қаюм, шоир, продюсер
Хонанда Сардор Мамадалиев журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида Аҳад Қаюмнинг ушбу мурожаатига қуйидагича муносабат билдирди.
Аҳад мендан хафа бўлганинг сабаби — кўпинча шеърнинг охиридаги Аҳад Қаюм деган жойини қўшиқда олиб ташлаб куйлайман. Нимадир бўлади-ю, насиб қилмайди-да, ўша сўнгги мисралар айтилмай қолади. Бу клип эфирларга берилгандан сўнг, олиб ташланг, деб мендан хафа бўлиб қолган. Энди қўшиқни бошқатдан ижро қилолмайман-ку, харажат қилинган, эфирларда айланиб ётибди.

Битта нарсага ҳайронман. Аҳад Қаюм шусиз ҳам трендда, жуда машҳур бўлиб кетди. Ҳамма жойда у, энди ашулада чиқиб нима қилар экан. «Ўзим ёзган шеърда ўзим ёқман», деб хафа бўлиб қолган. (Кулиб) Энди хўрозқанд олиб бериб, ёш болани алдагандек алдаймиз-да, нима қиламиз. Келишиб оламиз.

Сардор Мамадалиев, хонанда
Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47