Daryo

Алишер Узоқов футбол шарҳида сўкиниб юборгани ва Futbol-TV’дан кетиши сабаби ҳақида гапирди (видео)

«Сўкиниб юборганим рост», — дейди Алишер Узоқов

2 дақиқа ўқиш139 684 кўришлар0 изоҳ0

Актёр ва режиссёр Алишер Узоқов футбол шарҳловчилигидан ўйин вақтида сўкиниб юборгани учун кетди мазмунидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди.

Фото: «Дарё»

Актёр бу ҳақида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида гапириб берди.

Кетишимга сабаб сўкинганим эмас, вақт масаласи. Сўкиниб юборганим рост. Даврон Файзиев билан шарҳлаб ўтирганмиз. Биз сўкиниб юборганимни сезмаганмиз. «Ливерпуль» ва «Рома» ўйнаяпти. Пенальти бўлди ва сўкиниб юбордим. Даврон ҳам, мен ҳам сезмадик. Эфир тугагандан кейин чиқсак, режиссёримиз Ойбек «Алишер ака, нега сўкдингиз?» деди. Мен «Қаерда сўкдим?» десам, у мана бу ерда сўкдингиз-ку деб, ўша жойини қўйиб берди. «Даврон, сўкдимми?» десам, у «йўқ» дейди. Биз сезмаганмиз ҳам, яхши ўйин бўлган, азарт бўлган. Кетишимнинг сабаби у бўлмаган. Вақт масаласи сабаб ишдан кетганман.

Бундан икки йилча аввал яхшигина оғир касал бўлдим. Режимим бузилиб кетгани, ишим кўпайиб кетгани, кун давомида телевидениеда ишлаб, яна кино ёки реклама роликларига бориб, клип тасвирга олиш жараёнларида қатнашиб, кечаси шарҳга борардим. Охирги шарҳимда биринчи таймдан кейин мазам қочган, ўшандан сўнг касалхонага, тўғри реанимацияга тушдим.

Улар «Бунақа босимда ишламанг, йиқитади», дейишди. Йиллар мобайнида режим йўқлиги, юкламалар кўплиги билинмаган, лекин йиғилиб-йиғилиб, мени ағдарди. Яхшигина оғир касал бўлдим. Худога шукр, ўтиб кетди.

Бу касалликни «Менежер синдроми» деб айтишди, яъни режим бузилганлиги. Аниқ айтадиган бўлсам, юрагим ва қон босимим яхшигина безовта қилди. Кўтарилиб тушди, кўтарилиб тушди, бу ёмон. Деярли икки ой даволандим. Ўшанда Zo‘r TV’да ҳам иш фаолиятимни юритаётган эдим. Шуҳрат ака раҳбаримиз, уларга катта раҳмат айтаман, жуда кўп қўллаб-қувватладилар. Канал ходимлари ҳаммалари  иссиқ-совуғимдан хабар олиб турди. Ўшанда, менинг оғир кунимда қўллаб-қувватлаганларга раҳмат айтаман.

Ўтиб кетди, ўша сабаб бўлди, қайта тикланолмадим. Бошқа ишлар билан чалғидим, яқинда яна бир бордим, ўзим ишлашни хоҳлайман, бу сафар Futbol-TV билан бошқа ташкилий масалалар бўйича келишолмадим.

Алишер Узоқов, актёр, режиссёр
Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Бугун, 09:49

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Кеча, 15:45

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Кеча, 14:39

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

Кеча, 13:57

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Кеча, 11:15

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

27-Сентабр, 09:46

Гўзаллик ёш танламайди: афсонавий моделлар қандай қилиб ҳамон дунё брендларини ҳайратда қолдирмоқда?

Гўзаллик ёш танламайди: афсонавий моделлар қандай қилиб ҳамон дунё брендларини ҳайратда қолдирмоқда?

26-Сентабр, 20:30

2 ёшида мультимиллионерга айланган “тирик Барби” ҳозир қандай кўринишда?

2 ёшида мультимиллионерга айланган “тирик Барби” ҳозир қандай кўринишда?

26-Сентабр, 14:25