Daryo

Қашқадарёда ҳаракатланаётган Nexia’нинг газ баллони портлаши оқибати икки киши ҳалок бўлди

Шунингдек, яна бир киши жан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган

1 дақиқа ўқиш106 503 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: Telegram

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланаётган Nexia’нинг газ баллони портлаб кетди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 22 май куни соат 06:00 да туманнинг «Навоий» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-84 Яккабоғ—Чироқчи автомобиль йўлининг 29-километрида ҳаракатланиб кетаётган, Nexia автомобилига ўрнатилган газ баллони ёрилиши юзага келган.

Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида автомобиль ичида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 1 нафар фуқаро тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.

Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда метан заправкада турган Nexia’нинг газ баллони портлаши оқибати бир киши ҳалок бўлгани, Сирдарёда метан заправкада турган Damas’нинг газ баллони, Бухорода кўчада ҳаракатланиб кетаётган «Жигули»нинг газ баллони, Бухорода Matiz’нинг газ баллони портлаши оқибатида машиналарга зарар етгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Жиззахда «мусоровоз»нинг газ баллони портлаши оқибатида йўл чеккасида турган ота-бола реанимацияга ётқизилди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар