Daryo

Андижонда олиб қочилган Spark иккита автомобилга бориб урилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, машинани олиб қочган шахсга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган

1 дақиқа ўқиш60 804 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IIV Tergov departamenti

Андижон вилояти Избоскан туманида 32 ёшли шахс олиб қочган Spark иккита автомобилга бориб урилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Фото: ИИВ Тергов департаменти

Маълум қилинишича, 5 май куни соат 18:30 ларда муқаддам судланган 32 ёшли Ж.Ф. Избоскан тумани Пойтуғ шаҳри «Иттифоқ» маҳалласида жойлашган автомашиналар тураргоҳида қаровсиз, очиқ ҳолатда қолдирилган Spark’нинг калити ўт олдириш жойида эканлигидан фойдаланиб, уни олиб қочган.

Ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида Matiz ва Nexia Dons русумли машиналар билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ж.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Бундан аввал Фарғонада собиқ куёв қайнанасининг машинасини олиб қочгани, Тошкентда 4-синф ўқувчиси Nexia-3’ни олиб қочгани, Андижондан олиб қочилган Spark Наманганда эҳтиёт қисмларига ажратилган ҳолда топилгани, Марғилонда калити билан қолдирилган Spark’ни миниб қочган шахс қўлга олингани ҳамда Наманганда муқаддам судланган 23 ёшли йигит Nexia-2’ни олиб қочиб, бошқа машинага бориб ургани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар