Daryo

Асакада Labo тўхтаб турган «ГАЗ-53» юк машинасига бориб урилди

Оқибатда Labo’нинг 22 ёшли ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган

1 дақиқа ўқиш58 246 кўришлар0 изоҳ0
Foto: YHXBB matbuot xizmati

Андижон вилоятининг Асака туманида Labo тўхтаб турган «ГАЗ-53» юк машинасига бориб урилди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Воқеа 2 май куни соат 14:00 ларда туманнинг Янгисор кўчасида юз берган. 1999 йилда туғилган У.А. Labo ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган «ГАЗ-53» юк машинасининг орқа томонига бориб урилган.

Оқибатда Labo ҳайдовчиси У.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Ҳолат юзасидан Асака туман ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада Nexia ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи ҳалок бўлгани, Тошкент вилоятида Damas ЙПХ инспекторининг радар ўрнатилган Nexia’сига бориб урилгани, Тошкентда Captiva Nexia ва «Москвич»га бориб урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани, яна тўрт нафари жароҳатлангани, Деҳқонободда бошқарувни йўқотган Cobalt ҳайдовчиси «Жигули»га урилди. «Жигули» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Андижонда 3 та Lacetti ва Labo иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар