Daryo

Бадавлат оилаларда туғилиб ўсган машҳурлар (фото)

Алсу 10 ёшидан бошлаб АҚШ, Дания ва Швейцарияда таълим олишга муваффақ бўлган

2 дақиқа ўқиш92 344 кўришлар0 изоҳ0

Аксарият юлдузлар ҳаётига назар ташланса, жуда камбағал ёки ўртаҳол оилаларда дунёга келган бўлади. Ва айнан кўп қийинчиликларни бошидан кечиргани учун ҳам келажакда бадавлат одам бўлишга интилади. Лекин бугунги қаҳрамонлар таниқли юлдуз бўлибгина қолмай, улар бадавлат оилаларда туғилиб ўсган.

Тимати

Фото: Grazia

Тимати номи билан машҳур бўлган Тимур Юнусов тадбиркор Илдар Юнусов оиласида дунёга келган. 13 ёшидан АҚШга ўқиш учун кетган Тимур уйга вазифаларни бажариш ўрнига ҳип-ҳоп маданиятини ўзлаштирди. Обрўли университетдаги ўқишини ташлаб, Москвага қайтган йигит турли хил тадбирларни ташкил эта бошлаган. Кейинчалик Тимати барчасига ўзи эришганини таъкидлаган бўлса-да, мухлислар унинг оилавий тарихини эшитиб, хонанданинг айтганларига ишонмади.

Егор Крид

Фото: Grazia

Егор Крид ҳам кўп даромад топувчи оилада дунёга келган. Хонанданинг отаси пензалик ишбилармон ва Россиянинг етакчи қандолат корхоналари учун ёнғоқ етказиб берадиган «Unitron» компаниясининг эгаси. Егорнинг онаси турмуш ўртоғи билан бирга ишлайди, аммо ўғил оилавий бизнесни давом эттирмаган. У ёшлигиданоқ мусиқага қизиқиб келган. Ота-она яка-ю ягона меросхўрининг севимли машғулотини қўллаб-қувватлайди ва унинг ютуқлари билан севинади.

Эмин Агаларов

Фото: Grazia

Crocus Group президенти Арас Агаларов бир неча бор Россиянинг энг бой одамларидан бири сифатида тан олинган. Тадбиркорда ўнлаб йирик кўчмас мулк лойиҳалари мавжуд бўлиб, уларни кўпинча ўғли Эмин бошқаради. Аммо кичик Агаларовнинг асосий қизиқиши мусиқада. Америка ва Швейцарияда молия бўйича билимларга эга бўлган Агаларов ўзини ижодга бағишлашга қарор қилган ва жуда машҳур қўшиқчи бўлишга муваффақ бўлган.

Ксения Собчак 

Фото: Grazia

Телебошловчи ҳамда сиёсатчи Ксения ҳам жуда бадавлат оилада туғилиб ўсган. Унинг вафот этган отаси Санкт-Петербургнинг биринчи ва ягона мэри Анатолий Собчак, онаси эса сенатор Людмила Нарусова. Ксениянинг сўзларига кўра, мернинг қизи мақоми унинг болалигида ўчмас из қолдирган ва бошқалар билан дўстона муносабат ўрнатишга халақит берган. Кейинчалик ота-онаси кўмагида ўз карьерасига эга бўлган.

Алсу

Фото: Grazia
Хонанда Алсунинг отаси ҳам узоқ вақт мобайнида Россиянинг энг бой одамлари рўйхатида бўлган. Ралиф Сафин нафақат муваффақиятли менежер, «Лукойл» нефть компанияси вице-президенти бўлиб ишлаган, 12 йил давомида Федерация кенгаши аъзоси бўлган сиёсатчидир. Алсу эса 10 ёшидан бошлаб АҚШ, Дания ва Швейцарияда таълим олишга муваффақ бўлган. 15 ёшида эса илк таронаси учун клип чиқарган ва дарҳол машҳурликка эришган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47