Daryo

Наманганда велосипедчини уриб, воқеа жойидан кетиб қолган Kia ҳайдовчиси ушланди

Мазкур ЙТҲ юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш35 350 кўришлар0 изоҳ0
Foto: YHXBB

Наманганда велосипедчини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб қолган ҳайдовчи тезкорлик билан топилди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.

Фото: ЙҲХББ

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 27 апрель куни соат 13:00 ларда Наманган вилояти Норин тумани «Тўлқин» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-433 автомобиль йўлининг 3-километрида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган, 1980 йилда туғилган А.Т.ни Kia русумли автомобилда уриб юборган ҳайдовчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан кетиб қолган.

Велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида Kia русумли автомобиль ва уни бошқарган ҳайдовчи, 1965 йилда туғилган С.Х. топилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Норин тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Сирдарёда ЙПХ ходимини «ишдан қуритиб юбормоқчи» бўлган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилгани, Сергелида Isuzu билан тўқнашган Damas ағдарилиб кетгани ҳамда Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли йигит бошқарувидаги Nexia юк автомобилига урилгани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар