Daryo

Чемпионлар Лигаси. «Реал» ўз майдонида «Челси»ни юта олмади

«Реал» ва «Челси» жамоалари Чемпионлар Лигаси ярим финалида ўзаро тўқнаш келди

1 дақиқа ўқиш89 456 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Twitter

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/2 финал дастлабки баҳсидан ўрин олган ўйинда «Реал» ва «Челси» 27 апрель, сешанба куни ўзаро баҳс юритди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Мадридда кечган баҳснинг биринчи бўлимида жамоалар биттадан гол урди. 14-дақиқада Кристиан Пулишич «Реал» ҳимоячиларининг бир-бирини тушунмай қолганидан фойдаланиб, ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқага келиб, Карим Бензема ўзининг қойилмақом зарбаси билан мувозанатни тиклади.

Иккинчи 45 дақиқаликда эса жамоалар ҳар қанча уринмасин дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа Мадридда кечган баҳсда жамоалар муроса йўлини танлади.

Жамоалар ўртасида кечадиган жавоб ўйини 5 май санасига белгиланган.

ЕЧЛ

1/2 финал, дастлабки баҳс

27 апрель, сешанба

«Реал Мадрид» Испания – «Челси» Англия 1:1

Голлар: 0:1 – 14 Пулишич, 1:1 – 29 Бензема.

«Реал Мадрид»: Куртуа, Карвахаль (Одриосола, 77), Милитао, Начо, Марсело (Асенсио, 77), Каземиро, Кроос, Винисиус Жуниор (Азар, 66), Модрич, Варан, Бензема (Родриго, 90).

«Челси»: Менди, Аспиликуэта (Жеймс, 67), Рюдигер, Тиаго Сильва, Чилуэлл, Маунт, Канте, Пулишич (Зиеш, 66), Жоржиньо, Кристенсен, Вернер (Ҳаверц, 66).

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (27), Пулишич (38), Кроос (60), Марсело (65), Варан (78), Одриосола (89).

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар