Daryo

Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

Англиянинг икки клуби ярим финалга қадар етиб келди

1 дақиқа ўқиш51 916 кўришлар0 изоҳ0
Foto: UEFA

Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб баҳслари 13 ва 14 апрель кунлари бўлиб ўтди.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

«Реал» сафарда «Ливерпуль» билан дуранг ўйнади (0:0) ва дастлабки ўйиндаги ғалаба (3:1) туфайли кейинги босқичга чиқди. «Манчестер Сити» эса иккинчи ўйинда ҳам «Боруссия Д»дан устун келди (2:1, 2:1).

Аввалроқ ПСЖ чорак финалда «Бавария» тўсиғидан ўтган бўлса (3:2, 0:1), «Челси» жамоаси «Порту»ни ортда қолдирганди (2:0, 0:1).

Шу тариқа ярим финал жуфтликлари шаклланди.

Чемпионлар Лигаси

Ярим финал баҳслари

«Реал Мадрид» Испания — «Челси» Англия

ПСЖ Франция — «Манчестер Сити» Англия

Ярим финалнинг дастлабки ўйинлари 27 ва 28 апрель кунлари бўлиб ўтади, жавоб баҳслари эса 4 ва 5 май кунига мўлжалланган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар