Daryo

АҚШда Ерга жуда яқин масофадан учиб ўтган метеорит видеога олинди

Объект ўзидан ёрқин оловли ёруғлик қолдирган, шунингдек, гувоҳлар портлашга ўхшаш овоз ҳақида ҳам айтмоқда

1 дақиқа ўқиш32 442 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: Twitter

Флорида штатидаги Уэст-Палм-Бич шаҳрида Ерга жуда яқин масофадан учиб ўтган осмон жисми тасвирга олинди, деб хабар беради Esquire.

Кадр: Twitter

Объект ўзидан ёрқин оловли ёруғлик қолдирган, шунингдек, гувоҳлар портлашга ўхшаш овоз ҳақида ҳам айтмоқда. Космик жисмнинг қулашини домофонлардаги камералар ва АҚШнинг бошқа кўплаб шаҳарларидаги видеорегистраторлар қайд этган.

Мутахассисларнинг Америка узра нима учиб ўтгани борасидаги фикрлари турлича. Кимдир буни астрономлар томонидан бир неча кун олдин аниқланган 2021 GW4 астероиди деса, бошқалар уни метеорит қолдиқлари деб атамоқда.

https://twitter.com/jayobtv/status/1381796466671357960

Экспертларнинг сўзларига кўра, осмон жисмининг ўлчами автомобилдек — 4 метрга яқин бўлган. У Ерга яқинлашган минимал масофа — 26,2 километр. Астероид ҳеч қандай хавф туғдирмаган.

Аввалроқ Ёқутистон узра оловли шар учиб ўтгани ва унинг нима эканлиги номаълумлигича қолаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Видео: Хитойга улкан метеорит қулади

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар