Daryo

Москвада 42 йиллик «Волга» янги Lada Granta нархида сотилди (фото)

«Волга» 85 от кучига эга 2,5 литрли двигатель ёрдамида ҳаракатга келади

1 дақиқа ўқиш45 682 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Auto.ru”

Москвада 1979 йилда ишлаб чиқарилганидан буён 7,5 минг километр йўл босган «ГАЗ-24» 650 минг рублга (8,4 минг доллар) сотилди, деб хабар беради Motor.

Фото: «Auto.ru»

Сотувчининг сўзларига кўра, ўтган вақт давомида «Волга» илиқ гаражда сақланган. 42 йил минилганига қарамай, совет седани 7500 километр йўл босган хoлос. Эълон муаллифи автомобиль кузовининг ҳолатига асосий эътиборни қаратган. Суратлардан кўриш мумкинки, эркак машинанинг ташқи кўринишида катта сармоя киритмаган. Шу билан бирга, баъзи коррозия ўчоқлари ҳисобга олинмаса, машина яхши ҳолатда.

Фото: «Auto.ru»

«Волга» интерьери идеал ҳолатда сақланган. Қизил мато билан қопланган салон худди янгидек. Автомобиль завод жамланмалари орасидан чап кўзгу, антенна, радиоприёмник, шунингдек, ғилдираклар дискаларидаги «колпак»ларни сақлаб қолган. Бундан ташқари, фойдаланиш даврида «ГАЗ-24»га туманга қарши фаралар ўрнатилган.

Фото: «Auto.ru»
Фото: «Auto.ru»

«Волга» 85 от кучига эга 2,5 литрли двигатель ёрдамида ҳаракатга келади. Агрегат тўрт поғонали механик узатмалар қутиси билан бошқарилади. Совет даврига тегишли «вақт капсуласи»ни исмини ошкор этмаган харидор 650 минг рублга сотиб олган. Бу пулга Россияда янги Lada Granta харид қилиш мумкин.

Фото: «Auto.ru»
Аввалроқ Россияда 57 йиллик «Волга» янги BMW нархида сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар