Daryo

Ота-онаси ёрдамида машҳурликка эришган юлдузлар (фото)

Лив Тайлер ўз карьерасини бошланишида отасининг қўли борлигини тан олади

2 дақиқа ўқиш85 822 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “wday.ru”

Баъзи юлдузларнинг муваффақиятга эришишида ота-оналарининг кўмаги ҳам бор. Сабаби шоу-бизнес оламида карьера ҳосил қилишнинг ўзи машаққатли иш. Шунинг учун ҳам ота-оналар ўз фарзандига қўлидан келганча ёрдам бериши ажабланарли ҳолат эмас.

Тэйлор Свифт

Фото: «wday.ru»

Тэйлор чинакам ижодкор. У ўзи шеър ёзади, мусиқа басталайди ва куйлайди. Бироқ унга молиявий томондан банкда ишловчи отаси ёрдам беради. Нафақат молиявий имкониятлар, балки отасининг қизига бўлган ишончи ҳам катта роль ўйнаган. Орадан йиллар ўтиб, Тэйлор учун сарфланган маблағ ўзини оқлади. Унинг миллионлаб мухлислари эса бунинг исботи.

Жейден Смит

Фото: «wday.ru»

Уилл Смит ўғли Жейденга яқиндан ёрдам беради. Унинг катта кино оламига кириши, мусиқий видео ва бадиий фильмларда биргаликда намоён бўлишидан ҳам буни сезиш мумкин. Шунингдек, Уилл рафиқаси билан суратга олган фильмларда ҳам унинг ўғлини кўриш мумкин. Бундан ташқари қизи Уилвуд Свит ҳам тез-тез клип ва фильмларда кўриниш бериб туради.

Лив Тайлер 

Фото: «wday.ru»

«Aerosmith» вокалистининг қизи гуруҳнинг машҳурлигидан тўлиқ фойдаланди. Актрисанинг бошига кутилмаганда машҳурлик келиб тушди. Мактабда ўқийдиган қиз учун бу жуда катта ютуқ эди. Албатта, юлдуз ўз карьерасини бошланишида отасининг қўли борлигини тан олади. Лекин бу билан отасининг ҳам муваффақиятсизликка учрамаганини маълум қилган.

Крис Пайн

Фото: «wday.ru»

Актёр карьерасини 2000 йилларда кичик фильм ва телесериаллардан бошлаган. Крисга қандай қилиб муваффақиятга эришгани ҳақда кўп саволлар берилади. Актёр эса бунга жавобан, яқинларим  ёрдамида эканини маълум қилган. Криснинг отаси Роберт Пайн – машҳур актёр бўлмаса-да, ўнлаб фильмларда роль ижро этган. Шунингдек, онаси  – Гвинн Гильфорд ҳам маҳоратли актриса.

Румер Уиллис

Фото: «wday.ru»

Румер карьераси учун Брюс Уиллис ва Деми Мурдан миннатдор бўлиши керак эди. Болалигиданоқ ота-онасининг ёрдамида фильмларда роль ижро этган. Шунингдек, ҳозирда ҳам фильмларда образлар гавдалантириш билан банд.

Лиза Мария Пресли 

Фото: «wday.ru»
Лизанинг машҳурлиги фақатгина отаси туфайлидир. Элвис Пресли вафот этганида Лиза атиги 9 ёшда бўлган ва у аллақачон Американинг энг бой қизига айланганди. Лиза вояга етганида ҳам жуда таниқли эди. Гарчи у мусиқа ёзиб, киноларда роль ижро этса ҳам уни хонанда ёки актриса деб бўлмайди. Лиза аввал Майкл Жексонга, кейинчалик Николас Кейжга турмушга чиққанидан кейин кўплаб муҳокамларга сабаб бўлди. Афсуски, иккала никоҳ ҳам узоққа бормаган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47